Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими  ва Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Тошкент вилояти Олмалик шаҳар ҳудудий бўлинмаси билан биргаликда ҳамкорлик асосида «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг маҳаллий қарорларни қабул қилишда иштироки» лойиҳасини амалга оширмоқда.
Лойиҳа Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Швейцария Тараққиёт ва Ҳамкорлик Агентлиги орқали «Ўзбекистонда маҳаллий фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш» дастури доирасида молиялаштириш учун тасдиқланган.
Лойиҳа фаолияти икки йилга мўлжалланган бўлиб, ногиронлиги бўлган шахслар орасида ҳуқуқий саводхонлик ва фуқаролик фаоллигини ошириш, ҳуқуқий ва ижтимоий маслаҳатлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек, уларнинг касбий таълими ва иш билан таъминланишини рағбатлантиришга қаратилган.
Лойиҳа доирасида қуйидаги вакансиялар эълон қилинади:
 

Вакансия номи   Вакансияга ҳавола
Рақамли хизматлар бўйича координатор LINK
Асосий хисобчи LINK
Хисобчи (Олмалиқ шаҳар) LINK
Хисобчи (Ангрен шаҳар) LINK
Бошлангич баҳолаш бўйича мутахассис LINK
Коммуникация бўйича (PR) мутахассис LINK
Телеграм_ботининг_ишлашини_таъминлайдиган_масофавий психолог LINK
Телеграм ботининг ишлашини таъминлайдиган масофавий иш билан таъминлаш бўйича маслаҳатчи LINK
Телеграм ботининг ишлашини таъминлайдиган масофавий юрист LINK
Мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассис LINK

Илтимос, резюме ва муқобил хатни
toshkentviloyatconsortium@gmail.com манзилига юборинг.
Мавзу қаторига вакансия номини курсатиш керак.
Аризалар 2026-йил 10-январ (шу куни ҳам) гача қабул қилинади.