Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими ва Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Тошкент вилояти Олмалик шаҳар ҳудудий бўлинмаси билан биргаликда ҳамкорлик асосида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг маҳаллий қарорларни қабул қилишда иштироки” лойиҳасини амалга оширмоқда.
Лойиҳа Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Швейцария Тараққиёт ва Ҳамкорлик Агентлиги орқали “Ўзбекистонда маҳаллий фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш” дастури доирасида молиялаштириш учун тасдиқланган.
Лойиҳа фаолияти икки йилга мўлжалланган бўлиб, ногиронлиги бўлган шахслар орасида ҳуқуқий саводхонлик ва фуқаролик фаоллигини ошириш, ҳуқуқий ва ижтимоий маслаҳатлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек, уларнинг касбий таълими ва иш билан таъминланишини рағбатлантиришга қаратилган.
Лойиҳа доирасида қуйидаги вакансиялар эълон қилинади:
Илтимос, резюме ва муқобил хатни
toshkentviloyatconsortium@gmail.com манзилига юборинг.
Мавзу қаторига вакансия номини курсатиш керак.
Аризалар 2026-йил 10-январ (шу куни ҳам) гача қабул қилинади.
| Вакансия номи | Вакансияга ҳавола |
| Рақамли хизматлар бўйича координатор | LINK |
| Асосий хисобчи | LINK |
| Хисобчи (Олмалиқ шаҳар) | LINK |
| Хисобчи (Ангрен шаҳар) | LINK |
| Бошлангич баҳолаш бўйича мутахассис | LINK |
| Коммуникация бўйича (PR) мутахассис | LINK |
| Телеграм_ботининг_ишлашини_таъминлайдиган_масофавий психолог | LINK |
| Телеграм ботининг ишлашини таъминлайдиган масофавий иш билан таъминлаш бўйича маслаҳатчи | LINK |
| Телеграм ботининг ишлашини таъминлайдиган масофавий юрист | LINK |
| Мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассис | LINK |










