ЎЗБЕКИСТОН НОГИРОНЛАР АССОЦИАЦИЯСИ 2024 ЙИЛДАГИ ФAОЛИЯAТИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТ

I. УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси – (бундан буён Ассоциация деб юритилади) ногиронлар жамоат ташкилотлари ташаббусига кўра, ўз

аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, миллий ва халқаро ташкилотларда уларнинг умумий манфаатларини ифодалаш, ногиронлиги бўлган шахслар жамият ва давлат ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда иштирок этишни ҳамда кучли ва барқарор фуқаролик жамиятини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадларида ташкил этилган, ногиронлиги бўлган шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияга ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган 50 — та ташкилот аьзо. Ассоциациянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 12 та вилоятда ҳудудий бўлимлари уз фаолиятини юргизмокда. Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг ўзининг расмий веб-сайти https://ozna.uz, Телеграм канали, шунингдек, Facebook ва Instagram саҳифалари мавжуд.

Ўзбекистон ногиронлар ассоциация ноёб ташкилот бўлиб, унинг ноёблиги шундан иборатки, у ногиронлиги бўлган шахсларнинг турли хил тоифалари ва гуруҳларининг манфаатларини ифода етувчи 50 ногиронлар ташкилотларини бирлаштиради ва бу ўз навбатида Aссоциацияга ногиронлиги бўлган барча тоифадаги шахсларниг (крос ногиронлик) хилма- хил манфаатларини, ўз фаолиятида ҳисобга олишга имкон беради.

Ўзбекистон ногиронлар ассоциациянинг ассосий мақсади – Ассоциация фаолиятининг ассосий мақсади, ногиронлиги бўлган шахслар бошка фуқаролар катори ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий хукуклардан

фойдаланиш имкониятларни таъминлаган инклюзив хамда кучли ва баркарор фуқаролик жамиятни яратишга кўмаклашишдан иборат.

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси – ногиронлик муаммоларини биринчи навбатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар деб билади ва ўз фаолиятида БМТнинг “Ногиронлар ҳуқуқлари” тўғрисидаги Конвенциянинг тамойиллари ва қоидаларига амал қилади.

Ўзбекистон ногиронлар ассоциация – ўз фаолияти жараёнида ногиронлик масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлайди ва уларга ўзининг хизматларни кўрсатади.

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси фаолияти – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга, БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни миллий ҳуқуқ тизимига ва амалиётга татбиқ (имплементация) этишга, давлат ва халқаро ташкилотлари билан ижтимоий шерикликни ўрнатишга, Ассоциация аъзоларининг салоҳиятини оширишга ва барқарор фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган.

 

ЎЗБЕКИСТОН НОГИРОНЛАР АССОЦИАЦИЯСИНИНГ 2024 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ

ҚОНУНЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА

                   ИШТИРОК ЭТИШ

  1.  Ногиронлар Ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида»қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.
  2. “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб — қувватлаш йили” да амалга оширишга оид давлат дастурига 34 таклифлар ишлаб берилди.
  3. Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациянинг азолари «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарор лойхасини мухокамасига багишланган давра сухбати утказилди. Мухокамада билдирилган таклифлар тегишли давлат органларига такдим этилди.
  4. Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланишга, сайлаш ва сайланишга, референдумда иштирок этишга, шунингдек таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар лоихасига таклифлар ишлаб чикди ва тегишли давлат ташкилотларига такдим эти.
  5. Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси «Ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лоихасига таклифлар ишлаб чикди ва тегишли давлат ташкилотларига такдим этди.
  6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддаси, шунингдек, БМТнинг Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини
  7. Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасининг 7.2-банди қоидаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида. Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларга жамоат транспортда хизматлар кўрсатиш қоидалари” хакидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат кўриб чиқиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказга тақдим этилди.
  8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддаси, шунингдек, БМТнинг Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасининг 32.2-банди қоидаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг»Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бор шахсларга ёрдам кўрсатиш қоидалари»” хакидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат кўриб чиқиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказга тақдим этилди.

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддаси, шунингдек, БМТнинг Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини

Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасининг 29.2-банди қоидаларини амалга оширишга кўмаклашиш

мақсадида Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бор шахсларни меҳнатни қўллаб-қувватлаш хизматларини кўрсатиш қоидалари» хакидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат кўриб чиқиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказга тақдим этилди.

 

  1. Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида Инсон Ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси ва Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги билан ҳамкорликда,

«Фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш» мавзусида амалий семинар ўтказилди. Амалий семинарнинг мақсади ёнғин, зилзила ва бошқа фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бор шахсларни

қутқаришнинг амалий усуллари ва воситаларини кўрсатиш эди.

Тадбир давомида пандемия, ёнғин, зилзила каби фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чора-

тадбирлари муҳокама қилинди.

Хусусан, хавфсизликни таьминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни эвакуация қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, фавқулодда вазиятларда

ногиронлиги бўлган шахсларга шароит яратиш масалалари тадбирнинг асосий мавзулари бўлди.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга фавқулодда вазиятларда ёрдам копрсатишнинг янги усул ва технологиялари, махсус транспорт воситалари, эвакуация усуллари намойиш қилинди. Ҳамда бу борада семинар

иштирокчилар томинидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Амалий семинар якунлари бўйича фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларни қутқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадбирда 30 киши иштирок этди.

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги қарор лоихасига таклифлар ишлаб чикилди ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига такдим этилди.

 

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 18-июлдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-266-сон қарори бўйича САВОЛНОМА лоихасига таклифлар ишлаб чикилди ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига такдим этилди.

 

  1. ЖAМОAТ НAЗОРAТИ ВA ИЖТИМОИЙ ҲAМКОРЛИК

 

  1. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда “Ногиронлар

ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсияга мувофиқ ногиронлик тушунчаси” ва “Ногиронлиги бор шахсларнинг оммавий ахборот воситаларида ижобий образини ёритиш” мавзуларида семинар ўтказди.

  1. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспексия, хамда Транспорт назорат инспексияси томонидан Тошкент шахридаги автобусларда ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган мавжуд қулайликлар ва хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди. Ўтказилган рейд тадбирларида, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 116, 127, 41 ва 131-сон йўналишларда ҳаракатланувчи автобуслар фаолияти текширилди. Aвтобус ҳайдовчилари томонидан ахборот узатувчи мониторлар, махсус микрофонда бекатлар тўғрисида маълумотлар эълон қилинмаслиги, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан махсус тугмалар босилганда, еътибор қаратилмаслик ҳолатлари аниқланди. Текширув давомида аниқланган камчиликлардан келиб чиқиб, ударно бартараф етиш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, Транспорт вазирлигига юборилди.

 

  1. Жамоатчилик назорати тўғрисида” ги қонунга мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит мавжудлигини аниқлаш мақсадида 60 та янги қурилиш обьектининг фойдаланишга топширилиши юзасидан жамоатчилик экспертизаси ўтказилди.

 

  1. Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий университети (Ижтимоий иш кафедраси), “Юксалиш” халқаро ташкилоти билан

ҳамкорликда “Олий ўқув юртларида инклюзив таълимнинг истиқболлари ва имкониятлари” мавзусида семинар ўтказди.

  1. Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган театрларда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит ва шароитлар мавжудлиги юзасидан жамоатчилик мониторинги ўтказилди. Жамоатчилик мониторинги натижаларига кўра далолатнома тузилиб, тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
  2. “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун ва Президентнинг “Тўсиқсиз туризмни ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси томонидан Тошкент шаҳридаги туристик обьектларда

 

тўсиқсиз мухит ва ногиронлар учун шароитлар.мавжудлиги юзасидан жамоатчилик мониторинги ўтказилди. Жамоатчилик мониторинги натижаларига кўра далолатнома тузилиб, тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси “ШАРОИТ ПЛЮС” ногиронлар жамоат бирлашмаси ва бошқа ногиронлар жамоат бирлашмалари фаоллари иштирокида «Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар

вазирлигининг иқлим ўзгариши шароитида ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини қондириш бўйича салоҳиятини ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

  1. . Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси билан ҳамкорликда «Ногиронлиги

бўлган шахсларнинг транспортдан фойдаланиш имкониятлари» мавзусида жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт, Адлия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари, фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди. Муҳокамалар чоғида асосий эътибор транспорт воситалари ва инфратузилманинг жисмоний жиҳатдан қулайлигини яхшилаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат транспортидан

фойдаланишини осонлаштириш учун пандуслар, лифтлар ва бошқа мослаштирилган технологиялар билан таъминлаш масалаларига қаратилди. Ногиронлар аравачасидаги инсонларга жамоат транспортига тўсиқсиз,

мустақил кириб-чиқиш учун янада қулай имкониятлар яратишнинг замонавий инновацион тизимлари кўриб чиқилди.

  1. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Инсон учун” Республика савдо кўргазмаси бўлиб ўтди кўргазмада ногиронлар ННТлари кошидаги корхоналари томонидан ишлаб чикилган товарлар давлат томонидан харид килиш буйча 380 милиард микдорида шартномалар тузилди.
  2. Ўзбекистон Милий Университети “Ижтимоий иш” кафедраси,

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси билан хамкорлигида

“Инсон салоҳияти ижтимоий давлатни изчил ривожлантириш омили сифатида” мавзусида Республика илмий-амалий конференсиясини ўтказишди. Ушбу конференсия ижтимоий соҳани ривожлантиришда

фуқаролик жамияти институтлари ролини ошириш, эҳтиёжманд оилалар ва

болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий соҳада хизмат корсатиш жараёнларини стандартлаштириш ва инклюзив талимни шакллантириш ҳамда тосиқсиз муҳитни барпо этишга оид тажриба алмашиш мақсадида ташкил қилинган.

  1. Ўзбекистон Милий Университети “Ижтимоий иш” кафедраси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси билан хамкорлигида“Ижтимоий ҳимояга муҳтож, қийин вазиятда қолган ва ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий инклюзияси” мавзисида давра сухбатини ўтказишди. Ушбу давра сухбатида ижтимоий фанлар факултети профессор-ўқитувчилари Латипова Н, доцентлар Абдухалилов А, Тошев Х, ўқитувчи Рўзметов Э. ҳамда социология йўналиш тютори Абдурахмановлар ва талабалар иштирок этишди. Тадбирда 30 киши иштирок этди

 

  1. Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда “Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай жисмоний мухит яратиш”

мавзусида давра сухбати ўтказилди. Давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад БМТнинг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясини” амалга ошириш бўйича “Йўл харитасининг”: “Ижтимоий объектлар,

маданий-кўнгилочар ташкилотлар ва спорт иншоотларида ногиронларнинг барча тоифадаги ҳуқуқларини амалга ошириш учун тегишли шарт- шароитларни яратиш чора тадбирларини кўзда тутувчи “Қулай жисмоний муҳит” Давлат дастурини қабул қилиш ва “Интерактив қулайликлар

харитаси” ахборот порталини яратиш каби бандларининг ижроси юзасидан белгиланган маъсул ижрочи давлат ташкилотларининг қилинган ишлари ва истиқболдаги режалари бўйича маълумотлари олинди. Давра сухбатида Ижтимой Химоя Миллий агентлиги ва Қурилиш Вазирлигининг масул шахсларининг тақдимотлари билан танишилди хамда Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва АҚШнинг халқаро экспертлари томонидан шу сохадаги тажрибалар тақдим этилди.

  1. Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси Тошкент шаҳридаги 298-сонли мактабда яратилган инклюзив инфратузилмани жамоатчилик

експертизасидан ўтказди. Бу Ўзбекистон Республикасида барча тоифадаги имконияти чекланган болаларнинг таълим олиши учун тўсиқларсиз муҳит яратилган биринчи мактабдир. Жамоатчилик експертизаси натижалари бўйича инклюзив инфратузилмани такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

 

  1. Ўзбекистон Ногиранлар Ассоциацияси «Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш

 

чора-тадбирлари тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 20-сонли қарори асосида Тошкета жойлашган 20-та маданий мерос обьектлари музей, театр ва меҳмонхоналарда жамоатчилик назорати ўтказди. Жамоатчилик мониторинги натижаларига кўра далолатнома тузилиб, тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

  1. “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси томонидан Тошкент шаҳар бозорларида жойлашган автотураргоҳларда жамоатчилик мониторинги ўтказилди. Мониторинг давомида автотураргоҳларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун махсус жойлар мавжудлиги текширилди.

Жамоатчилик мониторинги натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун автотураргоҳларда махсус автотураргоҳлар ташкил этиш бўйича қонун ҳужжатлари ижросини таьминлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва тегишли давлат органларига такдим этилди.

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024-йил 18- майдаги СҚ-909-1В-сон “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича

халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида” қарорининг 5-бандида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронлиги бўлган

шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда: темир йўл ва жамоат транспортларида ҳамда барча аеропорт, вокзал,

автошоҳбекатларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз

ҳаракатланиши учун зарур шароитлар, махсус кўтарилиш пандуслари ҳамда чипталарни харид қилиш бўйича онлайн платформаларда эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эьлонлар учун тактил ҳамда овозли функсияли дисплейлар жорий

қилинганлиги устидан мониторинг олиб бориши хакидаги топширигини бажариш максадида. , Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси томонидан

Самарканд, Бухоро, Карши, Ургенч, Нукус, Фаргона, Наманган ва Тошкент темир йўл ва айропортларда жамоатчилик мониторинглар утказилди. Жамоат мониторинг натижалари Ижтимоий инспексиянинг марказий аппаратига

тақдим этилди.

 

  1. . Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси билан ҳамкорликда

«Фавқулодда вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш» мавзусида жамоат эштувларини ўтказишди.

  1. “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини

ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2024

10

йил 12-январ 20-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўтказиш максадида, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Бухоро шахардаги туристик инфратузилма ногиронлиги булган шахсларга тусиксиз мухит яратилгани юзасидан жамоат мониторинги ўтказилди. Мониторинг якунида аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди ҳодимларга тегишли маслаҳатлар берилди.

 

  1. БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясининг 9- моддасини (тўсиқсиз муҳит) ижросини таъминлашга комаклашиш максадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси томонидан 520- та янги қурилган обьектларида тўсиқсиз муҳит мавжудлиги бўйича жамоатчилик експертизаси ўтказди.

 

  1. Ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси ва Шарқшунослик Университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми тузилди. Ушбу меморандум Университетда тўсиқларсиз муҳит яратишни ўз ичига олган.

 

  1. ЎЗБЕКИСТОН НОГИРОНЛАР АССОЦИАЦИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ САЛОХИЯТИНИ ОШИРИШ
  2. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 24-моддаси (таълим) ижроси юзасидан Ассоциация аъзолари учун ўқув семинар ўтказилди.
  3. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 27-моддаси (меҳнат билан таъминлаш) ижроси юзасидан Ассоциация аъзолари учун ўқув семинар ўтказилди
  4. Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда «Ягона иштирокчиси ногиронлар жамоат бирлашмалари бўлган корхоналарни реестрга киритиш ва чиқариш» мавзусида Ассоциация аъзолари иштирокида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

 

  1. Хуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси томонидан 350 нафар ногиронлиги бор шахсларга ижтимоий- ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

  1. Ўзбекситон Ногиронлар Ассоциациаси ижтмоий шериклик доирасида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи мутахассиси билан «Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизмат ва дори-дармонларни олишда бериладиган имтиезлар» мавзусида жамоатчилик эшитуви

ўтказишди. Жамоат эшитувида, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси

аъзолари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари иштирок этишди. Жамоат эшитуви давомида иштирокчилар ногиронлиги бўлган шахсларни тиббиет сохасида иметиезлар олиш, тиббиет марказларига йулланма(ордерлар) олишда, хамда, ногиронлиги бўлган шахсларни дори дармон олиш имтиезларини кулланишида дуч келаетган муаммоларини мухокама килишди.

  1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси билан ҳамкорликда «Фавқулодда

вазиятларда ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш» мавзусида Ассоциация аъзолари иштирокида жамоат эштувларини ўтказишди.

  1. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси ногиронлиги бўлган шахсларга “АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИК КЎНИКМАЛАРИГА ЎҚИТИШ” 5-кунлик

укув курсларини ташкил этип 25 ногиронлиги бор шахсларни тадбиркорлика укити. Курслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби билан хамкорлигида утказилди.

  1. Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси томонидан “Ногиронларнинг сайлов ҳуқуқлари” мавзусида Ассоциация аъзолари учун икки кунлик ўқув семинар ўтказилди.
  2. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси анжуманлар залида “Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш. Бугун ва истиқболда” мавзусида дaврa суҳбaти ўтказилди. Давра сухбатида тегишли давлат ташкилотлари вакиллари ва Ассоциация аъзолари иштирок этишди. Иштирокчилар ўз маърузаларида аҳолининг еҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашнинг бугунги ҳолати, нодавлат секторда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва давлат органлари билан ҳамкорлик тажрибаси, ижтимоий қўллаб-қувватлашни ривожлантириш бўйича ўтказилган социологик тадқиқот натижалар билан танишди.
  3. Ўзбекистон Ногиронлар Aссосиацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб- қувватлаш жамоат фонди кўмагида 2024 йил 9 ноябр куни Жиззах шахрида «Ногиронлиги болган шахслар хуқуқларини таъминлаш» масалаларига бағишланган семинар ўтказилди. Семинар давомида қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланди:
    • «Ижтимоий давлат» тушунчаси ва мохияти
    • Муносабат тўсиқлари
    • Ногиронлар жамоат ташкилотларининг корхоналарига давлат томонидан берилган кўмак ва имтиёзлар.

Семинар якунида иштирокчилар Ўзбекистон Ногиронлар Aссосиацияси вакиллари билан мавзуларга оид қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва мухокамалар олиб бордилар.

  1. Ўзбекистон Ногиронлар Aссоциацияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан ҳамкорликда Халқаро ногиронлар кунига бағишланган

«Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация воситалари билан таъминлашнинг замонавий технологиялари» мавзусидаги амалий семинар ўтказди.

Семинарда Ўзбекистондан ва хорижий давлатлардан йетакчи ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим етилган реабилитация воситаларининг кўргазмаси ташкил етилди.

  1. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий суғуртаси” мавзусида Ассоциация аьзолари учун семинар ўтказди. Семинар давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий суғурта қилиш тамойиллари ва тартиблари тушунтирилди,

шунингдек, ногиронлиги бўлган (ишлайдиган ва ишсизлар) шахсларга

тиббий ёрдам олиш ва тиббий суғурта доирасида кўрсатилган тиббий ёрдам ҳажми масалалари муҳокама қилинди.

  1. Халқаро ногиронлар кунига бағишланган тадбирлар доирасида

Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси ва “Ташкент Cитй Малл” савдо маркази маъмурияти “Ўзбекистонда ногиронларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш” мавзусида Ассоциация аьзолари иштирокида давра суҳбатини ўтказишди.

  1. Ўзбекистон Ногиронлар Aссосиацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб- қувватлаш жамоат фонди кўмагида 2024 йил 23 ноябр куни Самарканд шахрида «Ногиронлиги болган шахслар хуқуқларини таъминлаш» масалаларига бағишланган семинар ўтказилди. Семинар давомида қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланди:
    • «Ижтимоий давлат» тушунчаси ва мохияти
    • Муносабат тўсиқлари
    • Ногиронлар жамоат ташкилотларининг корхоналарига давлат томонидан берилган кўмак ва имтиёзлар.

Семинар якунида иштирокчилар Ўзбекистон Ногиронлар Aссосиацияси вакиллари билан мавзуларга оид қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва мухокамалар олиб бордилар.

  1. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси аъзоларининг салоҳиятини ошириш мақсадида Тошкент шаҳрида ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсияда акс эттирилган ногиронлар ҳуқуқлари ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонуннинг мазмун ва мохиятига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
  2. Ўзбекистон Ногиронлар Aссоциацияси ва Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий Университети хамкорлигида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги Парламент жамоат фондининг молиявий кўмаги ассосида, 3 декабр «Халқаро ногиронлар куни»га бағишланган «Инклюзив жамият сари» ижтимоий видеороликлар танловини ўтказишди.

Танлов ғолиблари сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан

тақдирландилар. Ғолиб бўлган ижтимоий роликлар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди ва намойиш етилди.

  1. ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИК

 БМТнинг Ўзбекистондаги Агентликлари билан биргаликда Ногиронларни нодавлат нотижорат ташкилотларининг салоҳиятини ошириш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш буйча БМТнинг Агентликлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари бўйича жамоатчилик

муҳокамаси ўтказилди.

  1. ЮНИСЕФ Болалар фонди Ўзбекистон ногиронлар Ассоциацияси билан ҳамкорликда «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги» Конвенция асослари ва

«ННТларни салохиятини ошириш» мавзусида семинар ўтказилди.

  1. БМТнинг “Ногиронлар ҳуқуқлари” тўғрисидаги Конвенцияси бажарилиши бўйича муқобил ҳисобот тайёрланди.
  2. Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси вакилари Германия Федерал Мехнат ва Ижтимоий масалалар вазирлиги парламенти давлат котиби Анетте Крамме хоним бошчилигидаги делегатсияси билан учирашув утказишди.

Учрашувда Германия Мехнат ва Ижтимоий масалалар федерал вазирлиги делегатсияси, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси фаолияти билан танишди. Парламент Давлат котиби Анетта Крамме хоним Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси томонидан ногиронларнинг хуқуқ ва

манфаатларини химоя қилиш борасида еришилаетган натижалардан хайратда эканлигини билдирди: Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқот учун бир-бирига миннатдорчилик билдириб, инклюзив жамият шакллантириш буйича хамкорликни ривожлантиришга умид билдирдилар.

  1. ЕХҲТ Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ‘Тўсиқсиз муҳит ва оқилона мослашиш’ мавзусида семинар ўтказди.
  2. Тарихда илк бор Ногиронлар ассоциацияси аъзолари 2024 йил 12

сентябрдан 12 октябргача Ўзбекистонда ўтказилган футзал бўйича жаҳон чемпионатида ФИФА волонтёрлари сифатида қатнашдилар.

  1. 2024 йил 6 декабрда Берлинда ногиронлар масалалари бўйича Европа форуми бўлиб ўтди, унда Ногиронлар ассоциацияси раиси нутқ сўзлади. Ўз чиқишида у ногиронларнинг халқаро ташкилотларини ўз фаолиятига

Марказий Осиё давлатларидаги ногиронлар жамоат ташкилотларини жалб қилишга ва ногиронлар муаммоларини ҳал қилишнинг энг яхши амалиётлари билан ўртоқлашишга чақирди. Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, барча миллий ва халқаро

ҳамкорларимизга, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги фаолиятимизни қўллаб- қувватлаганликлари ва самарали ҳамкорлиги учун, ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради. Aссоциациянинг барча аъзоларига, ташкилотимиз фаолиятида фаол иштирок этканлари учун ташакур изхор этамиз. Умид қиламизки ҳамкорлигимиз 2025 йилда ҳам самарали давом етади!

2024 ЙИЛДA БИЗ БИЛАН БИРГА БОЛГАНИНГИЗ УЧУН

КAТТA РAҲМAТ

Отчёт за 2024 год